» » Хитойдан келаётган юртдошларимиздан бири коронавирусга гумонланувчи сифатида қайд этилгани рост(ми)?

Хитойдан келаётган юртдошларимиздан бири коронавирусга гумонланувчи сифатида қайд этилгани рост(ми)?

Айтишларича, Тошкентга Хитойдан келаётган юртдошларимиздан бири коронавирусга гумонланувчи сифатида қайд этилган. Зудлик билан лаборатория текширувига олинган. Текширув натижаларига кўра юртдошимиз бошқа касаллик билан бемор бўлган экан.


Коронавирус ҳамда ўткир респиратор инфекциялар бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси жиддий фазага кўтарилди. Ундан вафот этганлар шу йилнинг 27 январь ҳолатига кўра, 80 нафарни ташкил этган бўлса, сўнгги маълумотларда айтилишича, айни пайтда вафот этганлар сони 170 нафардан ошган. Дунё бўйича касалланганлар сони эса 8 мингга яқинлашмоқда. Бугунги кунда ушбу касаллик 16 та давлатда тарқалгани қайд этилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимиз ҳудудига коронавирус кириб келишининг олдини олиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, татбиқ этилган. Жумладан, Давлат чегара постларидан ўтаётган фукораларни тиббий назорат кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда республикамизда Давлат чегараларининг кесишиш жойларида 52 та санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Юртимиз ҳудудига ушбу инфекциянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Давлат чегара постларидан ўтаётган фукоралар тиббий назорат кўригидан ўтказилмоқда, шунингдек, тепловизор ёрдамида йўловчиларнинг тана ҳарорати масофадан туриб ўлчанмоқда ва умумий ҳолати текширилмоқда. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун нафақат санитария назорат пунктлари тиббиёт ходимлари, балки шифокор инфекционистлар ҳам жалб этилган.

Сўнгги ўн куни ичида ана шундай текширувлар натижасида Хитойдан келган фуқароларнинг 59 нафаридан вирусологик текширув ўтказиш учун намуналар олинган. 19 нафар шахс эса Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ташкил этилган бўлимга мурожаат этган ва тиббий назоратдан ўтказилган. Шу ўринда айтиш керакки, айни пайтга қадар уларнинг биронтасида ҳам коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган. Бундан ташқари, Хитойдан келган фукоралар яшаш манзили бўйича оилавий поликлиникалар тиббиёт ходимлари ва эпидемиологлар томонидан 14 кун давомида назоратга олинмоқда.

Бундан ташқари, Санитария-эпедимиологик осойишталик агентлиги томонидан грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар бўйича ҳам мониторинг олиб борилмоқда. Натижаларга кўра, грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар бўйича ўтган йилга нисбатан бирмунча мавсумий кўтарилиш кузатилган бўлса-да, ушбу касалликлар бўйича ўлим ҳолатлари қайд этилмади.

Коронавирус ҳамда ўткир респиратор инфекциялар бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР