» » Депутатни ким сайлаган?

Депутатни ким сайлаган?

 Блогер Хушнудбек Худойбердиев парламент, депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги ўйларини билдириб ўтибди
“Масалан, энг оддийсидан бошласак, ҳалигача Олий Мажлис атрофини ўраб турган панжаралар олиб ташланмади. Ҳалигача халқ сайлаган депутатлар халқдан қўрқиб, баланд панжаралар ортига беркиниб ўтиришади. Бу бўйича кўп бора гапирилди, сиёсий дебатларда ваъдалар берилди, аммо қачон амалга ошиши ҳозирча номаълум. Бу каби панжараларни бошқа кўплаб давлат ташкилотларида ҳам учратиш мумкин. Чунки бизда ҳалигача фуқароларга потенциал жиноятчига қарагандай қарашади”.

Хушнудбек айрим депутатларнинг ўйламай гапириб юборгани ҳақида фикрларини ҳам билдириб:
“Ёки икки кундан буён барча ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган «Сиз мени сайламагансиз, бундан кейин ҳам сайламайсиз... сайламасангиз ҳам майли» деган гапларни олайлик.

Энди шу жойида савол туғилади, назарий жиҳатдан умуман бошқа округда яшайдиган фуқаро бошқа округдан сайланган депутатга эътироз билдириб, ундан бирор нарсани талаб қила олмайдими? Талаб қила олади, қилганда қандоқ!

Чунки барча депутатлар қайси округдан сайланганидан, кимлар овоз бергану, ким овоз бермаганидан қатъи назар, фуқаролар тўлаган солиқлар эвазига давлат бюджетидан маош олади. Яъни депутатларни ХАЛҚ БОҚАДИ. Яна қайтараман, депутатларни ХАЛҚ БОҚАДИ. Тушунишни истамаётганлар учун учинчи марта қайтараман, депутатлар халқни эмас, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРНИ БОҚАДИ.

Мана шунинг ўзи энг катта асос. Ўзбекистоннинг қаерида истиқомат қилишингиздан қатъи назар, у хоҳ Наманган бўлсин, хоҳ Жиззах, исталган депутатга эътироз билдира оласиз, исталган депутатга қонун доирасида талаб қўя оласиз. Улар бизнинг ҳисобимиздан оиласини боқяпти. Бизнинг ҳисобимиздан!

Мерседесу Малибудан иборат хизмат машиналарида юришибди. Бизнинг ҳисобимиздан имтиёзли шартларда уй-жой олишяпти. Бизнинг ҳисобимиздан қиммат Apple iMac компьютерларига Windows ўрнатиб ишлатишмоқда.

Нафақат ҳар бир депутат, балки ҳар бир давлат хизматчиси мана шу олтин қоидани ҳар лаҳза ёдида тутиши, ҳеч қачон унутмаслиги керак”, – деб ёзади блогер Х.Худойбердиев.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР