» » Пахтакорда бешта муҳим ташаббус доирасида “Китобхонлик кунлари” ўтказилди

Пахтакорда бешта муҳим ташаббус доирасида “Китобхонлик кунлари” ўтказилди

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуси доирасида бир қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда. Ўтган шанба куни шундай тадбирлардан бири Пахтакор туманида ташкил этилди.

Айни пайтда туман ҳудудида бунёд этилаётган массивларда 700 дан ортиқ хонадон бунёд этилмоқда. Бу уйларни қуриш жараёнларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм аскар ва зобитларининг ҳам сайъи-ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

ДХА вилоят бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят Адлия бошқармаси томонидан ушбу жойда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Аскарларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонлик маданятини юксалтириш, ёш авлодни китоб мутолаасига  қизиқтириш мақсадида “Китобхонлик кунлари” ўтказилди. Тадбирда ёш аскарларга бошқарма томонидан турли хил бадиий ва жаҳон адабиёти намуналари тақдим этилди.

 

 

 

 

 

Тадбирда сўз олган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев  ёш аскарларга миннатдорчилик билдириб, тадбир ташкилотчилари томонидан ташкил этилган совғаларни топширди.

Шу куни 3 та дошқозонда ош дамланиб аскарлар ва ҳашарчиларга тарқатилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР