Бўстонлиқда юк машинаси каналга тушиб кетди (фото)

Бўстонлиқда юк машинаси каналга тушиб кетди (фото)

                                                                           Фото: ЙҲХББ
Жорий йилнинг 4 июль куни соат 10:00ларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган К.Б. «Камаз-5511» русумли юк автомашинасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиш учун кутиб турган вақтда орқа томонга ҳаракатланиб кетиб «Паркент» каналига тушиб кетган.

                                               Фото: ЙҲХББ

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Бироз вақтдан сўнг автомашина каналдан олиб чиқилган.

                                      Фото: ЙҲХББ

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.