Sangzor.uz / Жиззахда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда

Жиззахда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази Ғаллаорол туман “Оқтош” МФЙда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича лойиҳа ҳуқуқшуноси О.Мамадалиев, психолог М.Кубаева ва марказ координатори И.Хусановалар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир жараёнида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг қисқача мазмун-моҳияти етказилди.

Тадбирда хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари иштироки таъминланиб уларни қизиқтирган масалаларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Н.Нарзуллаева

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази ҳуқуқшуноси 

26-05-2021, 17:47
Ортга қайтиш