DataLife Engine / Танқидий фикрлаш нима ва уни қандай ривожлантириш керак

Танқидий фикрлаш нима ва уни қандай ривожлантириш керак

Танқидий фикрлаш нима ва уни қандай ривожлантириш керак

Фото: media.foxford.ru

Медиасаводхонликни ривожлантириш учун кенг дунёқараш ва саволлар бериш қобилияти керак бўлишини биласизми? Sangzor.uz сайтида бугун шу ҳақда ҳикоя қилиб берамиз.

Танқидий фикрлаш - бу XXI асрнинг асосий кўникмаларидан бири бўлиб, у маълумотларни таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва таҳлил асосида қарорлар қабул қилиш, шунингдек ўз фикрингизни шакллантириш ва ўз позициянгизни ҳимоя қилиш имконини беради.

Бугун замонавий дунёда ҳар бир инсонни маълумотлар денгизи остида кўриш мумкин. Улар турли хил манбаларга эга ва маълумотларни қайта кўриб чиқиш ва текшириш керак. Танқидий фикрлаш орқали биз турли зиддиятлар ва қарама-қаршиликларни кўрамиз, орасидан нотўғри маълумотларни олиб ташлаймиз ва уларни саралаб талқин қиламиз.

Нега танқидий фикрлаш керак?

Танқидий фикрлашни қандай ривожлантириш мумкин

Билимларингизни доимо ошириб боринг

Атрофимиздаги дунё ҳақида танқидий фикр юритиш учун етарли миқдордаги билимлар зарур. Билим қанча кўп бўлса, таққослаш ва таҳлил қилиш шунчалик осон бўлади. Муаммони танқидий баҳолашдан олдин, уни ҳар томондан кўриб чиқиш, вазиятни бошқа ҳодисалар контекстида кўриш, унинг ривожланишини ўз вақтида кузатиб бориш керак.


Савол беришни ўрганинг

Қизиқиш ва билимга чанқоқлик танқидий фикрлашнинг асоси бўлиб, бу чанқоқни қондириш учун саволларни тўғри шакллантира олиш зарур. Турли мавзуларда саволлар беришни машқ қилинг. Масалан, ўзингизнинг севимли фильмингиз, китобингиз, расмингиз, дунёдаги ҳодиса ёки воқеа ёки мактаб ўқув дастурингиздаги маълум бир мавзу бўйича элликта савол билан мурожаат қилинг. Ҳар қандай саволни ўрганаётганда ҳар томонлама қизиқиб кўринг, муаммони ҳар хил томондан кўриб чиқинг ва саволлар бериб тафсилотларга ойдинлик киритинг.

Матнларни ўқинг ва таҳлил қилинг

Танқидий фикрлаш китоблар ва Интернетдаги маълумотларнинг доимий таҳлили туфайли ривожланади. Ўқиган ҳар бир матнни, масалан, қуйидаги схема бўйича таҳлил қилинг:

  1. Матн қайси мақсадда ёзилган, муаллиф қайси аудиторияга мурожаат қилмоқда, қандай ғояни етказмоқчи.
  2. Матнда қандай муаммо тасвирланган, уни ҳал қилишнинг ягона усули борми ёки турли хил вариантлар мавжудми.
  3. Муаллифнинг муаммога нуқтаи назари қандай, қандай далиллардан фойдаланилади, улар тўғридан-тўғри ёки фақат билвосита ишлаб чиқилган муаммо билан боғлиқми.
  4. Муаллиф ўз фикрини қандай тузади: берилган ҳар бир фактни исботлайдими ёки буни табиий деб қабул қилишни таклиф қиладими? Одатда, у умумлашмаларда - "Буни ҳамма билади ..." – каби ёлғон маълумотлар яширинган. Уларнинг ёрдами билан сиз ўқувчини бошқаришингиз ва муаммога бузилган муносабатни шакллантиришингиз мумкин.
  5. Матнларда қаердадир фактлар, қаерда эса вақеанинг талқини берилган бўлади. Интернет тармоқларидан шундай долзарб воқеалар ҳақидаги мақолаларни топиб ўқиш орқали уларни бир-биридан ажратишни машқ қилинг.
  6. Матнда яширин маъно мавжудми, агар шундай бўлса, у матннинг умумий маъносига қандай таъсир кўрсатади.

Матнни таҳлил қилишда, фактларга, далилларга ва мантиқий фикрларга асосланиб, муаммога ўзингизнинг муносабатингизни аниқлаб олинг.

Доимо муқобил (алтернатив) маълумот манбаларига мурожаат қилинг

Танқидий фикрлаш муаммо ҳақида ҳар хил, баъзан қарама-қарши фикрлар билан танишишни тақозо этади. Муаммони ўрганаётганда турли хил манбаларга мурожаат қилинг, олинган маълумотларни таққосланг, уни изчиллиги, тўлиқлиги, ишончлилигини баҳоланг, номувофиқликни аниқланг. Ишончли маълумот - тасдиқланган расмий манбалардан олинган ва аниқ фактлар билан тасдиқланган маълумотдир. Интернетдаги мақолаларда манбага ҳавола бўлиши шарт.

Вариантларни топинг

Танқидий фикрлаш муайян омилларга боғлиқ ҳолда вазиятни ривожлантиришнинг турли хил вариантларини кўришни ва ушбу вариантлардан энг мақбул, қулай ва самаралисини ажратиб олишни англатади.

Хатоларни таҳлил қилинг

Биз ишонамиз: ҳеч нарса қилмаган инсон адашмайди. Хато - бу ўз-ўзини камситиш учун сабаб эмас, балки кейинги сафар нима қилишни янада ақлли, яхшироқ ва самаралироқ қилиш кераклигини аниқлаш усулидир. Ҳар бир хатони таҳлил қилишда конструктив ёндошинг: уни топинг, унинг келиб чиқиш сабабларни баҳоланг, қандай қилиб унга ечим ториш мумкинлиги ҳақида вариантларни топинг.

Махсус машқлар ва техникалар

Шахмат

Шахмат ўйнаш мантиқий фикрлашни ривожлантиради, сабаб-оқибат муносабатларини кўришга ва воқеалар ривожини башорат қилишга ўргатади. Нафақат шахмат ўйнаш, балки шахмат орқали муаммоларни ҳал қилиш ҳам фойдалидир. 

Фото: hbr-russia.ru

Ребус, бошқотирмалар ва мантиқий ўйинлар

Топишмоқлар ва жумбоқларни ечиш диққатни жамлайди ва мантиқни ривожлантиради, фикрлаш тезлигини яхшилайди, майда-чуйда нарсаларга эътибор беришни, асосийни иккинчи даражалидан ажратишга ўргатади. Судоку, Рубик кубиги ва бошқалар - энг қулай ўйинлар саналади.

Фото: www.kompasiana.com

Мантиқ ва тасаввурни ривожлантирадиган стол ўйинлари

Ноанъанавий фикрлашни ривожлантириш усуллари

Нимани ёдда тутиш керак

Фото: ocdn.eu  

 

Ҳакимжон Фозилов



11-06-2021, 15:55
Вернуться назад