DataLife Engine / ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда

ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда

Бугун ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан “ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда” мавзусида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Алишер Неков иштирок этди ва ахборот берди.

- Экстерриториал тамойил фуқароларга жуда катта қулайлик ҳисобланади, - дейди А.Неков. - Ушбу тамойилга ўтиш жараёни, даставвал, 2019 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги 4193-қарори қабул қилиниши билан бошланиб, шу йилнинг ўзидаёқ аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида илк қадамлар ташланди.

Таъкидлаш жоизки, ундан кўзланган асосий мақсад давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларида эскирган бюрократик тартиботлар, ортиқча қоғозбозлик, иш фаолиятини ташкил этиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиш, оворагарчилик ва сансалорликларга чек қўйиш бўлди. Миллий қонунчилигимизнинг бу борадаги мантиқий ва амалий такомили сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6191-фармони ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 25 мартдаги 105-ум буйруғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг 2021 йил 2 апрелдаги 33-ум буйруғини келтириб ўтиш ўринлидир.

Эндиликда ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳам экстерриториал тамойилнинг жорий этилиши фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахсларнинг почта манзили (жойлашган ери)дан қатъи назар, исталган ҳудуддаги ФҲДЁ идораларига мурожаат қилиш имконияти яратилганлигини англатади. Зеро, бу аҳолига ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни сифат жиҳатидан яхшилашга ва осонлаштиришга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро ФҲДЁга оид давлат хизматларидан фойдаланмоқчи бўлса, Тошкент, Фарғона ёки Қорақалпоғистон Республикасидаги, шунингдек, мамлакатимиздаги исталган ФҲДЁ органига ташриф буюрган ҳолда фойдаланиш имкониятига эга.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 июнидан эьтиборан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади. Айтиш керакки, нотариал хизматларни амалга ошириш жараёнида ҳам фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралари томонидан давлат хизматлари агентлиги ёхуд ФҲДЁ органларига мурожаат қилмасдан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб этмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинади.

 

Фармонда белгиланишича, 2021 йил 1 июндан бошлаб ФҲДЁ органлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнида фуқаролардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:

никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги, шунингдек, қуйидаги ҳужжатларни:

Бунда ФҲДЁ органлари юқорида назарда тутилган ҳужжатларга зарурат туғилганда масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда тегишли “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади. Ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

Фармоннинг 9-бандида 2021 йил 1 июндан эътиборан ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинди. Бунда давлат статистика органлари “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига ўзларининг электрон тизимларини интеграция қилган ҳолда ушбу маълумотларни реал вақт режимида олади ва статистик маълумотларни шакллантиради.

 

 

Жорий йилнинг июлида ФҲДЁ органларида иш юритишни янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишда қонун нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги зиммасига қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди. Бунда:

 

  ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

22-06-2021, 18:30
Вернуться назад