DataLife Engine / Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Президенти 24 июнь куни «2021/2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

Ҳужжатга кўра, 2021/2022-ўқув йили қабулидан бошлаб давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари учун ҳам шакллантирилади.

2021/2022-ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 12 900 нафар (10 425);
в) филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 500 нафар этиб тасдиқланди.
Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама (кадрлар буюртмачиси—талаба—олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади.

Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар кадрлар буюртмачиси билан шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади.

Давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ўқитиш харажатлари кадрлар буюртмачилари томонидан Давлат бюджети параметрларида мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 2021 йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 2 000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Самарқанд вилояти Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда таълим тизимида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш мақсадида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида педагогика йўналишлари бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан мазкур туман учун қўшимча 100 та давлат гранти асосидаги мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Абитуриентларга рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш бўйича қўшимча имконият берилади.

2021/2022-ўқув йили қабулида:

Шунингдек, 2021/2022-ўқув йили қабулидан бошлаб:

Қарорда 2022/2023-ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат олий таълим муассасаларига, улар минимал талабларга жавоб берган тақдирда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

24-06-2021, 12:18
Вернуться назад