DataLife Engine / VPN'дан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўладими?

VPN'дан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўладими?

Ўзбекистон ҳудудида айрим ижтимоий тармоқлар фаолиятининг чекланиши ортидан 2 июлдан бошлаб ўзбекистонликлар Twitter, TikTok, Skype ва Вконтакте платформаларига киришда муаммоларга дуч келмоқда.

Ушбу муаммоларни четлаб ўтиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан турли VPN иловалар орқали фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Шу билан бирга, бу иловалар орқали ижтимоий тармоқларга кираётган фойдаланувчиларда бу ҳаракат учун жавобгарлик мавжудми, деган хавотир ҳам бор.

2018 йил 22 октябрдаги қонун билан, телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик учун жиноий (ЖК 278-7-моддаси) ва маъмурий (МЖтК 155-2-моддаси) жавобгарлик белгиланган.

Ушбу моддаларга кўра:

Бу моддаларда келтирилган ҳуқуқбузарликлар айнан нималарда намоён бўлишини бир ўқишда тушуниб олиш имконсиз.
Бу нимани англатади? Бу интернет фойдаланувчисининг VPN иловасидан фойдалангани жавобгарликни назарда тутадими?

Ушбу қонун қабул қилинишидан олдин унинг лойиҳаси эълон қилинганида ҳам жамоатчиликда шу каби саволлар туғилганди. Ўшанда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бу хавотирларга жавобан юқоридаги моддалар VPN иловалардан фойдаланганлик учун жавобгарликни назарда тутмаслигини билдирган.

Жумладан, вазирлик Жиноят кодексидаги модда халқаро трафиклардаги ўтказмалар тўғрисида эканини, мазкур моддада шахсий ёки тадбиркорлик мақсадларида ахборот ҳамда ахборот ресурсларидан, шунингдек, бунинг учун VPN тармоқлари, VPN каналлари, прокси-сервердан фойдаланишни чеклаш масаласи кўзда тутилмаганини таъкидлаганди.

МЖтКга киритилаётган моддада эса бегона Wi-Fi тармоқларидан рухсатсиз фойдалаништармоқ фойдаланувчиларига билдирмасдан тармоқни бузиб кириш ҳамда интернет-трафикдан фойдаланиш каби ўғирликка тенг ҳолатлар кўзда тутилгани маълум қилинган.

3 йилги олдинги баёнотида вазирлик сўнгги вақтларда Wi-Fi тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани ва ушбу ҳолатларга чек қўйиш мақсадида мазкур жавобгарлик жорий этилаётганини билдирган. Демак, хулоса қилиш мумкинки, VPN иловалардан фойдаланиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди.

5-07-2021, 09:50
Вернуться назад