DataLife Engine / Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун дам олади

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун дам олади

Ўзбекистонда 2021 йилги Қурбон ҳайити муносабати билан бюджет ташкилотларида ишловчилар кетма-кет уч кун дам олишади.
Президент фармонига асосан, 20–22 июл (сешанба–пайшанба) кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади.

Бунда, ҳафтада 5 кун ишловчилар учун 17 июл (шанба) ва 24 июл (шанба) иш кунлари мос равишда 21 июл ва 22 июлга кўчирилади.

Ҳафтада 5 ва 6 кун ишловчилар учун график қуйидагича бир хил:

Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги мазкур қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда, 15 иш кунидан кам бўлмаслиги белгиланган.

14-07-2021, 10:45
Вернуться назад