DataLife Engine / Коронавирусга чалинган беморларни даволаётган хусусий клиникалар рўйхати, нархи ва манзиллари

Коронавирусга чалинган беморларни даволаётган хусусий клиникалар рўйхати, нархи ва манзиллари

«Подробно» нашри Тошкентда коронавирусга чалинган беморларни даволаётган хусусий клиникалар рўйхатини тузиб чиқди.

Рўйхатда шифохоналарда даволаш учун тўланадиган нархлар ҳам кўрсатилган бўлиб, улар тахминий ҳисобланади — ҳар бир бемор учун прейскурант даволаш жараёнидан келиб чиқиб белгиланади. Унга овқатланиш ва дори воситалари, баъзида лаборатория тадқиқотлари харажатлари ҳам киритилиши мумкин. Шунингдек, айрим клиникалар махсус дори воситаларини — «Ремдесивир» ва бошқа дориларни сотиб олишни сўрамоқда.

Клиникалар рўйхати:
«Asad» клиникаси

Hayat клиникаси

Medion тиббиёт маркази

New Medical Service

Reove

Shams Medical Center

Star Med Service

Uni Medical Care

Parents Holiday

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойида Республика махсус комиссияси қарорига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқи, истисно тариқасида, 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган эди.

19-07-2021, 16:56
Вернуться назад