DataLife Engine / Ўзбекистонда шокерлардан фойдаланиш бошланди. Электротўппонча ва электротаёқлар Россиядан сотиб олинган. Фото

Ўзбекистонда шокерлардан фойдаланиш бошланди. Электротўппонча ва электротаёқлар Россиядан сотиб олинган. Фото

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари шокерлардан фойдаланишни бошлаган. Электротўппонча ва электротаёқлар Россиядан сотиб олинган.  

Айни пайтда Ўзбекистон ИИБнинг деярли барча бўлимлари электрошокерлар билан таъминланган. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига нима учун зарурлиги ва қайси ҳолатда фойдаланиш мумкинлиги масалаларига аниқлиқ киритишга ҳаракат килдик.

Қонун бор 

ИИБ ходимлари томонидан махсус воситалар, шу жумладан электрошок қурилмалари (ЭШҚ)дан фойдаланиш учун “Ички ишлар идоралари тўғрисида”ги қонун асос вазифасини бажаради, мазкур қонуннинг 21 ва 23 моддаларида жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қуролдан фойдаланиш тартиби ва шартлари белгилаб қўйилган. 

Мазкур қонун асосида ички ишлар вазирининг буйруғи қабул қилиниб, унда ички ишлар ходимлари томонидан электрошокерлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалар тасдиқланган. 

вфыв1.jpg

ЭШҚдан ким фойдалана олади

Шокерлардан фойдаланишга фақат махсус тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома олган ходимларга рухсат берилади. Ушбу ҳужжат Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

выфвч.jpg

ИИБ ходими қуйидаги ҳолатларда электрошокердан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ходими қўриқланаётган объектларни ҳимоя қилишда, ноқонуний ҳаракатлар содир этаётган фуқаролар гуруҳлари ҳаракатини тўсишда, бошқаларга ёки ўзига зарар етказиш ёки қочишга уринишнинг олдини олиш мақсадида ушлаб турилган ва камоққа олинган шахсларни олиб бориш, кузатиш ва қўриқлашда фойдаланиши мумкин.

Untitы1led-1.jpg

вфыв13134.jpg

Unффtitled-1.jpg

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ички ишлар бўлимларининг деярли барча бўлинмалари электрошокерлар билан таъминланган.

Пост-патрул хизматини амалга ошириш, шунингдек, жамоат тартибини таъминлаш билан шуғулланувчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари ЭШҚ билан қуроллантирилади.

Unt123itled-1.jpg

Электрошокерлар Россиянинг “Мартъ” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилади.

27-09-2021, 10:10
Вернуться назад