DataLife Engine / Президент ер участкаларини хусусийлаштиришга оид қонунни имзолади

Президент ер участкаларини хусусийлаштиришга оид қонунни имзолади

 «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–728-сон, 15.11.2021 й.).

Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган).

Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

Хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.

Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

 Қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:

➖ ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;

➖ ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (эгасининг ёзма розилиги билан);

➖ ер мусодара қилинганда;

➖ ер реквизиция қилинганда (эпидемия, табиий офат вақтида).

Хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш Қонундан чиқариб ташланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

16-11-2021, 17:39
Вернуться назад