DataLife Engine / Ногиронликни олиш тартиби ўзгартирилди

Ногиронликни олиш тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 62-сон қарори қабул қилинди.

Қарор Президентнинг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 25 мартдаги ПФ–6195-сон ҳамда «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон фармонлари, «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 ноябрдаги ПҚ–22-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарор билан Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фуқароларни кўрикдан ўтказиш уларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларга (кейинги ўринларда — ТИЭК) кўрикка юбориш орқали амалга оширилади (088/у-сонли шакл). Кўрикка, шунингдек, стационардан берилган касаллик тарихини, амбулатор картадан кўчирмаларни ва беморни кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳам киради. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мажлисида кўрик тўлиқ таркибда ва ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда, ҳужжатлар ТИЭК томонидан қабул қилиб олинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.02.2022 йилдан кучга кирди.

17-02-2022, 11:05
Вернуться назад