DataLife Engine / Россия ортидан Ўзбекистонда ҳам қоғоз нархи “осмонга” кўтарилди

Россия ортидан Ўзбекистонда ҳам қоғоз нархи “осмонга” кўтарилди

Ўзбекистонда ҳам Россия ортидан қоғоз нархи қимматлашди. Бу ҳақда “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти хабар бермоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Россияда офис қоғозлари нархи 300 фоиздан кўпга ошган. Агар бир ҳафта олдин бир пачка қоғоз нархи 350 рублни ташкил қилган бўлса, айни пайтда унинг нархи 1,5 минг рублдан 4 минг рублгача туради. Бунга Россияга қарши санкциялар сабаб бўлиб, натижада кўплаб қоғоз ишлаб чиқариш фабрикалари хорижий компонентлар, масалан, қоғозни оқартириш учун кимёвий моддаларсиз қолган.   

Шу билан бирга, Россия ишлаб чиқарувчиларининг таъкидлашича, вазият бир ҳафта ичида яхшиланиши керак, чунки бу вақт ичида логистика қайта қурилиб, янги етказиб берувчилар топилади.

Ўз эҳтиёжлари учун қоғознинг аксарият қисмини импорт қилаётган Ўзбекистон ҳам бу ҳолатнинг гаровига айланиб қолган. Бундан ташқари, кўплаб маҳаллий “уддабурон тадбиркорлар" нинг тақчиллик ҳисобидан қўшимча пул топиш истаги ҳам роль ўйнамоқда.

Яна нималар қимматлашиши мумкин?

Агар қоғоз билан боғлиқ муаммолар давом этса, бу турли соҳаларга ўз таъсирини ўтказади. Масалан, мактаб дафтарлари, шунингдек газета ва журналлар нархи кескин ошиши мумкин.

Муаммонинг китоб дўконларигача ҳам етиб бориши эҳтимолдан холи эмас. Гарчи кўчпилик қиммат бўлишини тахмин қилаётган бўлсада, ҳозирча нархлар ўзгаргани йўқ. Бундан ташқари, полиграфия соҳасини ёдда тутиш керак. Босма маҳсулотларнинг қимматлашиши шубҳасиздир.

26-03-2022, 09:50
Вернуться назад