DataLife Engine / Президент мактаби битирувчиларига субсидия берилади

Президент мактаби битирувчиларига субсидия берилади

Ҳукумат қарори (300-сон, 02.06.2022 й.) билан «Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат гранти «Янги Ўзбекистон» университетининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган талабгорлар учун ажратилади.

Давлат гранти қуйидагиларга тақдим этилади:

Давлат грантини олган талабалар Университетни тамомлагач Президент таълим муассасалари агентлиги йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.

Шунингдек қарор билан, Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби белгиланди.

Бунда Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасининг БҲМнинг 100 бараваригача қисми қоплаб берилади.

Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабригача Агентликка ариза билан мурожаат қилади (ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт шартномаси илова қилинади).

Субсидия олган талабалар Университетни тамомлагач Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.

Магистратура ёки докторантурада ўқиш давом эттирилган тақдирда, ушбу муддат магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.

4-06-2022, 11:35
Вернуться назад