Sangzor.uz / Жиззахда фуқаро алимент қарзи сабаб маъмурий жавобгарликка тортилди

Жиззахда фуқаро алимент қарзи сабаб маъмурий жавобгарликка тортилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор У.М ҳисобидан ундирувчи У.У фойдасига 1/3 қисм алимент пуллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 05.01.2019 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23,86-моддаларига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздорга ижро учун юборилган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида У.М алиментдан бўлган қарздорлик 01.06.2022 йил  ҳолатига 12.242.486 сўм мавжуд бўлиб, ушбу қарздорлик юзасидан У.М бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўламаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 01.06.2022 йилдаги қарорига асосан 15 суткага маъмурий жавобгарликка тортилди. Шундан сўнг қарздор У.М томонидан 12.242.486 сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиб ундирувчининг пластик картасига ўтказилиши таъминланди.

 

Б.Пардаев - Давлат ижрочиси                                                                                            

 

11-06-2022, 09:45
Ортга қайтиш