DataLife Engine / Президент ҳузурида стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

Президент ҳузурида стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

Президент томонидан 9.09.2022 йилдаги “Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишни самарали ташкил этиш, ислоҳотларнинг узвийлигини таъминлаш орқали уларни амалга оширишда ягона ёндашувларни шакллантириш ва жорий этиш мақсадида Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Президент раислигида Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг таркиби тасдиқланди. Кенгаш Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни, шунингдек, Агентлик томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, “йўл харита”лари ва дастурларни тасдиқлайди.

2022 йил 1 октябрдан бошлаб соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш тартиби жорий этилади ва унга кўра Агентлик:

Адлия вазирлиги ҳар чоракда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурларининг ижроси бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумотни Агентликка киритиб боради.

Ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳар бир вазирлик ва идора халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва экспертларнинг расмий хулоса ва ҳисоботларини улар тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда Агентликка тақдим этади.

Белгиланишича, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тегишли соҳаларда комплекс ислоҳотларни чуқурлаштириш ва либераллаштириш борасидаги стратегик масалалар юзасидан ишлаб чиқилган НҲҲлар лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги Кенгаш мажлисларида кўриб чиқилади.

13-09-2022, 08:46
Вернуться назад