Sangzor.uz / Девор мажбурий тартибда бузиб ташланди

Девор мажбурий тартибда бузиб ташланди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 25.08.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар кадастр агентлиги фойдасига жавобгар Н.О томонидан ноқонуний равишда қурилган 600 кв.м майдонга қурилган девор қарздор ҳисобидан буздириш белгиланган.

Қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий бажариш учун етарли муддат берилган бўлсада, қарздор ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб келган. 16.12.2022 йил куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу девор махсус техника ҳамда ҳамкор ташкилотлари иштирокида бузилиб, ижро ҳаракатлари амалда тамомланди.

Ф.Боймирзаев Бюронинг Жиззах шаҳар бўлим давлат ижрочиси

3-даражали юрист

17-12-2022, 18:04
Ортга қайтиш