DataLife Engine / Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиши кутилмоқда

19 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2023 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди.


Молия вазири Тимур Ишметовнинг айтишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда 5,7 фоизга ўсиши кутиляпти. Ўсиш суръати 2023 йилда 5,3 фоиз, 2024 йилда 5,6 фоиз, 2025 йилда 6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳукумат 2022 йилда инфляция даражаси 12 фоиз атрофида бўлишини, 2023 йилда 9,5 фоизгача пасайишини кутяпти.

2023 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 311 трлн сўм, харажатлари 343 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда, 32 трлн 528 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 3 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилган.

2023 йилги давлат бюджети харажатлари 257 трлн 728 миллиард сўм бўлиши кўзда тутилмоқда. Харажатларнинг 50 фоизи ёки 130 трлн сўм ижтимоий соҳага йўналтирилади.

Таълим соҳасига 58 трлн 372 млрд сўм ёки давлат бюджети жами харажатларининг 23 фоизини ҳамда 2022 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 16 фоиз кўп маблағ режалаштирилмоқда.

Таълим соҳаси бўйича 18 та давлат дастурларини амалга ошириш харажатларига 7 трлн 585 млрд сўм маблағ режалаштирилмоқда. Жумладан:


Соғлиқни сақлаш соҳасига:
28 трлн 426 млрд сўм режалаштирилган. Шундан, ушбу соҳага тегишли 22 та давлат дастурларини амалга ошириш учун 1трлн 500 млрд сўм маблағлар режалаштирилган. Жумладан:


Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот йўналишига 33 трлн 67 млрд сўм сўм кўзда тутилган. Жумладан:

20-12-2022, 08:06
Вернуться назад