Sangzor.uz / Netflix Амир Темур ҳақида тарихий фильм суратга олади. Суратга олиш жараёнининг аксарият қисми Ўзбекистонда ўтади

Netflix Амир Темур ҳақида тарихий фильм суратга олади. Суратга олиш жараёнининг аксарият қисми Ўзбекистонда ўтади

Aмериканинг Netflix сервиси Амир Темур ҳақида тарихий фильм суратга олади. Суратга олиш жараёнининг кўп қисми Ўзбекистонда ўтади.  

Филм Ўзбекистон, Қозоғистон ва АҚШ киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинади. "Тамерлан" номли тарихий филмнинг воқеалари Соҳибқироннинг кучли раҳбар ва истеъдодли ҳарбий стратег сифатида шаклланиши даврини акс этади. Филмга Жейкоб Шварц режиссерлик қилади.

Тарихий лойиҳа учун трюклар Қозоғистоннинг машҳур Nomad Stunts. каскадёр компанияси томонидан амалга оширилади. Жейкоб Шварцнинг таъкидлашича, у ушбу компанияни танлагани бежиз эмас, чунки у Шарқ маданиятига бошқа нуқтаи назарга ва минтақада яшовчи одамларнинг қарашига муҳтож.

"Умид қиламанки, биз Амир Темур тарихини баён қила оламиз ва уни Ғарб томошабинлари учун қизиқарли қиламиз. Маҳаллий тарих   айни пайтда тобора оммалашиб бормоқда ва филмимиз Ғарб ва Шарқ томошабинлари ўртасида кўприк вазифасини ўташига умид қиламан",- деди Шварц.

Лойиҳанинг тайёргарлик даври 2023 йил январ-март ойларига, суратга олиш даври эса апрел – май ойларига режалаштирилган. Лойиҳада таниқли хорижий актёрлар иштирок этиши режалаштирилган.

26-12-2022, 09:06
Ортга қайтиш