Sangzor.uz / News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара

News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара

News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара

 

Кобулда Қўштепа канали масаласи ҳам муҳокама қилинди 

Афғонистон Амударёдан Қўштепа канали қурилиши лойиҳасини «Ўзбекистон билан ўзаро англашув асосида» амалга оширишга тайёрлигини билдирган. Ўзбекистон делегацияси Кобулдаги музокараларда савдо, транспорт, аёллар ҳуқуқлари ва бошқа мавзуларни ҳам муҳокама қилган.

Афғонистон Амударёдан Қўштепа канали қурилиши лойиҳасини «Ўзбекистон билан ўзаро англашув асосида» амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар 22 март куни Кобулда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашув вақтида маълум қилган. Бародар учрашув тафсилотлари ҳақида Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.

Унинг айтишича, Ўзбекистон «бошқа инфратузилма лойиҳалари қатори Қўштепа канали қурилиши лойиҳаси самарадорлигини ошириш учун [Афғонистон] техник гуруҳлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган».

Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг «халқаро стандартларга мувофиқ, ҳамда Афғонистоннинг имтиёз ва ҳуқуқларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда» Амударёдан сув олиш ҳуқуқи мавжудлигини қайд этган.

Абдул Ғани Бародар эса «Ўзбекистон томонини Қўштепа канали лойиҳасини якунлаш икки қўшни мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашига ишонтирган». Хабарда лойиҳа «ўта муҳим» деб баҳоланган.

  1. Маълумот учун, эни 100 метр, лойиҳавий узунлиги – 285 км бўлган Қўштепа канали қуриб битказилса, Амударё сувининг учдан бир қисми Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига йўналтирилиши мумкин. Бу эса Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сув тақчиллигини кучайтиради.

    Ўзбекистонда жаримани тез тўлаш учун чегирма миқдори оширилди

Ўзбекистонда жаримани тез тўлаш учун чегирма миқдори оширилган. Президент қарорига ҳавола қилган ҳолда   мухбиримиз хабар беришича, янгилик 1 майдан бошлаб ишга тушади. 

"Ҳуқуқбузар жарима суммасининг 50 фоизини унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, 70 фоизини ўттиз кун ичида ихтиёрий равишда тўланган тақдирда жариманинг қолган қисмини тўлашдан этилсин", - дейилмоқда ҳужжат матнида.

Янги тартиб нафақат йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун, балки суд қарорлари билан белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни ҳам ўз ичига олади.

Ҳозирда жарима миқдорининг 70 фоизи 15 кун ичида тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар қолган суммани тўлашдан озод қилинади.

Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар

Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

2016 йил   Шароф Рашидов туманида оқова сув тозалаш иншооти барпо этилди. Республикада ягона деб эътироф этилаётган мазкур канализация тизими  Жиззах шаҳридаги 27 та МФЙда истиқомат қилувчи 76,1 минг аҳолига марказлашган оқова сув хизматлари кўрсатилади ва шаҳарнинг санитар-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Пресс тур давомида иштирокчилар 1 та оқова сув тозалаш иншооти ва 2 та оқова сув насос станцияларида қурилиш ишлари билан танишдилар.

Лойиҳа қиймати 91,2 млн. доллар бўлиб, шундан: - 79,5 млн. доллар (87,2%) Осиё тараққиёт банки; - 11,7 млн. доллар (12,8%) Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келмоқда.  

Корея компаниялари   мутахассислари ҳамкорлигида махсус зоналарда оқава сув тозалаш иншоотлари баропо этилмоқда. Айни дамда объектда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Бугунги кунда қурилиш объектида 46 нафар техник ва ишчи ходимлар ҳамда 6 та махсус техникалар иш олиб бормоқда. Қурилиш ишлари 75% га бажарилган. 

Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартиби ўзгаради 

Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартибига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда Таълим назорати инспекцияси хабар берди. 

15 апрелдан бошлаб, ўқувчиларнинг чораклик ва йиллик баҳоларини ўзгартириш учун Таълим назорати инспекциясининг ҳудудий бошқармаларга расмий хат билан мурожаат қилиш шарт бўлади. 

Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов барча бошқармаларга хат юборган. 

Таълим назорати инспекцияси хабарида ўзгаришлар нима учун киритилаётганига изоҳ берилмаган. 

Ногиронлиги бўлган шахсларга аукционда ер сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларга аукцион орқали ер сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди. Харид харажатларига қараб улар БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда компенсация олиши мумкин.

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 54-ўринни эгаллади

2023 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 1 поғона пастлаб, 54-ўринни эгаллади. Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида рейтингда 44-ўринни қайд этган Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Финляндия олтинчи йилдирки дунёнинг энг бахтли мамлакати бўлиб турибди.

Саида Мирзиёева АҚШдаги «Тинчлик корпуси» ва Оқ уйда учрашувлар ўтказди

Президент Администрацияси сектор раҳбари Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ва гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 16 киши зилзила оқибатида вафот этган

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 6 марта 6−8 балли зилзила рўй берган. Уларда жами 16 киши вафот этган, 54 киши жабрланган. Иқтисодий зарар миқдори 84 млрд сўмни ташкил қилган.

 «Алга Каракалпакстан» партияси етакчиси Нукус воқеалари бўйича айбланмоқда

Аманбай Сагидуллаев («Алга Каракалпакстан» партияси етакчиси, Норвегияда яшайди) ва Ниетбай Уразбаев (Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили) Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланмоқда. Суд уларнинг иштирокисиз бўлиб ўтяпти.

S7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тиклайди

5 майдан Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Иркутск-Фарғона йўналиши бўйича парвозларни тиклайди. Қатновлар 2021 йилда тўхтатилганди.

26-03-2023, 14:02
Ортга қайтиш