Sangzor.uz / Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги

Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги

Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги

Антикоррупция агентлиги февралда давлат харидларида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. Хусусан, Uzbekistan Airways, «Ҳудудий электр тармоқлари» Хоразм филиали, Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қонунбузилишига йўл қўйган. Буюртмачиларга тақдимнома киритилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг февраль ойида вазирлик ва идоралар томонидан жами 4,35 трлн сўмлик 77 411 та давлат харидлари амалга оширилган.

Бунда:

Шунингдек, айрим давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган.

Жумладан, 2023 йилнинг февраль ойида жами 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари бўйича буюртмачиларга 26 та тақдимнома киритилган.

Хусусан, Uzbekistan Airways такшилоти 7 февраль куни 4,3 млрд сўмга жиҳозлар харид қилиш бўйича ўтказган давлат харидида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддаси талабига зид равишда давлат харидлари жараёнида иштирокчиларга рақобатни чекловчи шартлар киритилган. Ушбу моддада товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари тавсифига ва шартнома шартларига тааллуқли қоидалар мавжуд.

Шу каби «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали буюртмачилигидаги 10 февраль куни 2,6 млрд сўмга «Темир-бетон устун» харид қилиш бўйича ўтказилган давлат харидида қонуннинг 10 (Рақобат ва холислик принципи), 14, 46-моддалари талаблари бузилган. Ташкилот рақобат ва холислик принсипини бузган, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани айтилмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 2023 йил 10 февраль куни 796 млн сўмга тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатларда харид комиссияси томонидан ўзаро аффилланган иштирокчилар харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатилмасдан «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунининг 23-моддаси (харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси тўғрисидаги) ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси (танлов (тендер) савдоларига доир монополияга қарши талаблар тўғрисидаги) талаблар бузилган.

Агентлик томонидан киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган.

28-03-2023, 09:42
Ортга қайтиш