Sangzor.uz / «Россия» телеканали раҳбарининг ўғли Ўзбекистонда йирик бизнесни юритмоқда

«Россия» телеканали раҳбарининг ўғли Ўзбекистонда йирик бизнесни юритмоқда

«ВКонтакте»нинг собиқ раҳбари, Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси бош директори Олег Добродеевнинг ўғли Борис Добродеев Ўзбекистонда IТ-бизнесни ривожлантириш режалари ҳақида гапирди.

Добродеев шерикчиликда юритаётган IТ-холдинг — Uzum деб аталади. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бу ном «ўзбекларга яқин образ» бўлгани учун танланган. Бундан ташқари, у метафорани ўз ичига олади — «экотизим, узум дастаси каби, турли хизматларни бирлаштиради», деб тушунтирди Добродеев.

Холдинг таркибига «Капиталбанк» АТБ, «Uzum Market» бозори, «Uzum Nazia» тўлов хизмати ва Uzum Bank рақамли банки (собиқ Apelsin) киради. Uzum Market 2022 йилнинг ўрталарида ишга туширилган. У 16 та шаҳарда ишлайди, шунингдек, 27 000 метр квадрат майдондан иборат омборга эга, — дейди Uzum Market бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов.

Добродеев Uzum компанияси маслаҳатчиси, шунингдек, у компаниянинг опцион акцияларига эгалик қилади. VKнинг собиқ раҳбари Россиянинг «КупиКупон» компанияси ҳаммуассиси Жасур Жумаев билан биргаликда экотизимни ривожлантиради. Шунингдек, у Ўзбекистонда ишлаши учун VK, «AliExpress Россия», Ozon, «Яндекса», Delivery Club каби компаниялар ходимларини жалб қилган. Жумаевнинг сўзларига кўра, компанияда жами 5000 дан ортиқ ходим ишлайди, улардан 500 нафари дастурчилардир.

Тадбиркорлар хизматга қанча маблағ киритганликларини ошкор қилишмаган. Холдингни ташкил этишни ким молиялаштиргани ҳам расман аниқ эмас.

Жумаевнинг сўзларига кўра, у Россиядаги IT активларини сотишдан олинган маблағларни инвестиция қилган. Маълумотларга кўра, Жумаев мобил маркетинг ечимлари ишлаб чиқарувчиси «Алгоритм» компаниясининг 50 фоизига эга бўлган. 2022 йил охирида ушбу компанияни «МегаФон» сотиб олган. Битим суммаси ошкор қилинмаган. Шунингдек, Жумаев «Раунд» банкнинг 100 фоиз эгаси ва «Квантум А» асосчиси (операторлар учун телекоммуникация ва мобил алоқа хизматларини яратади) ҳисобланади.

Добродеев 2022 йил бошида VK бош директори лавозимини тарк этгач, миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган USM Telecom холдингини бошқарган. Бироқ, Украинада уруш бошланганидан икки ойдан кўпроқ вақт ўтгач, Добродеев бу лавозимни тарк этади. Кейин у МДҲ мамлакатларидаги IT-бизнесга сармоя киритишни мақсад қилади.

31-03-2023, 08:47
Ортга қайтиш