Sangzor.uz / «Ташаббусли бюджет»нинг муқобили – «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди

«Ташаббусли бюджет»нинг муқобили – «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди

«Ташаббусли бюджет»нинг муқобили – «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилган «Менинг йўлим» лойиҳасига 17 апрелдан старт берилди.

Ҳукуматнинг 2022 йил 2 февралдаги 49-сонли қарорига асосан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи мазкур тизим орқали йўналтирилади ва бу «Ташаббусли бюджет» жараёнларидан фарқли ўлароқ бир йилда бир марта ўтказилади.

Ушбу жараёнлар бевосита «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали амалга оширилади бунда, ахборот порталига ички йўлларнинг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номлари, узунлиги, ҳолати (асфалтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотлари тўлиқ киритилади ҳамда фуқаролар ички йўллар реестридан геомаълумотлар асосида тегишли ички йўлни танлаш орқали ўз таклифларини қолдириш имкониятига эга бўлади.

Туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтирилади.

Ахборот портали автоматик равишда таъмирлашга доир ўртача нархни ва туман (шаҳар) бюджети параметрларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича таъмирланадиган ички йўлларнинг умумий ҳажмини аниқлайди.

Ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлашда таклифларни шакллантириш тартиби қуйидагича:

17-04-2023, 15:29
Ортга қайтиш