Sangzor.uz / 9 доллар олиш учун 80 га яқин одам ҳалок бўлди

9 доллар олиш учун 80 га яқин одам ҳалок бўлди

Яман пойтахти Сано шаҳрида 2023 йилнинг 18 апрель куни кечки пайт тадбиркор томонидан пул (закот) тарқатиш вақтида тиқилинч юз берди, натижада одамлар ҳалок бўлди ва жароҳатланди.

Қайд этилишича, марказ яқинидаги кўчада одамлар тадбиркордан 9 доллар олишга ҳаракат қилишган.

«Тиқилинч қурбонлари сони 80 кишига етди, улар орасида болалар ҳам бор, 120 киши жароҳат олган», дейилади хабарда.

Қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

20-04-2023, 11:16
Ортга қайтиш