Sangzor.uz / Мен оилада худди маиший жиҳоздек эдим. Ўз жонига қасд қилишга уринган келиннинг ҳикояси. Видео

Мен оилада худди маиший жиҳоздек эдим. Ўз жонига қасд қилишга уринган келиннинг ҳикояси. Видео

Азиза қувноқ ва ўзига ишонган ёш аёл, у ўзини болаларисиз тасаввур қила олмайди. Унга қараб, бир вақтлар ҳаёт билан видолашишга ҳаракат қилганини тасаввур қилиш қийин. Ёшлигида турмушга чиққан қизнинг оилавий ҳаёти уни дарҳол кундалик келишмовчиликлар ва хўрликлар гирдобига ботирди, бу аста-секин жисмоний калтакланишга айланди.

“Кичкина болалар, уй ҳаёти, иш, эрнинг муносабати – буларнинг барчасини ёлғиз бажариш маънан қийин эди. Аёл от каби қаттиқ ишлашга, олтита болани туғишга ва тарбиялашга қодир, аммо шу билан бирга унга бирор буюм каби муносабатда бўлганда синади. Мен шунчаки бу оилада бўлишим керак эди: аёл, она ёки ҳеч бўлмаганда шунчаки одам   эмас, балки эркак билан бирга бўлиши керак бўлган маиший жиҳозга ўхшардим. Мен ҳаётимнинг қадр-қимматини ҳис қилмас эдим”, -деди у.

Азиза вазиятни тушуниш ва ниҳоят бахтли бўлиш учун куч топди.

Оқ қарғанинг истаги

Ҳаммаси тўйдан кейин бошланди. Дастлаб, турмуш ўртоғи оғзаки ҳақорат қилар, шахсиятга тегарди: сен уни ёки буни билмайсан, ота-онанг фалончини қилмаган, ўқиш нима учун керак, профессор бўлишни хоҳлайсанми, дея жанжал қилиб турарди.

Уйда доимий жанжаллар бўлган. Кўпинча мен   айбдор бўлардим, турмуш ўртоғимнинг барча оила аъзолари мендан қасд олишарди. Кейин жуда ёш эдим ва буларнинг барчасини одатдагидек қабул қилдим, ўз сўзимни бошқа бировнинг оилада айтишга ҳаққим йўқ деб ўйладим.

Турмуш ўртоғим деярли ишламасди, унинг бадавлат ота-онаси бор эди, у оила ҳаётида қатнашмасди, эрта тонгда кетиб, кечқурун қайтиб келарди. Тўнғич боламнинг туғилиши унинг менга бўлган муносабатини ҳам, одатларини ҳам ўзгартирмади. Менга кўпроқ масъулият юкланди холос: ишлашни давом эттирдим, рўзғорни саришта қилдим, болага қарадим.

Мен тез-тез касал бўлиб турардим, доимо шифокорларга борардим. Уларнинг кўплари ташхис қўя олмадилар, менинг касалликларимнинг сабабини аниқлай олмадилар. Мени ота-онамнинг уйига даволаниш учун юборишди. У ерда соғлигимни тиклаётганимда, менинг аҳволимдан хабар олиш учун ҳеч ким келмасди. Бироз вақт ўтгач, эрим мени олиб кетиш учун келди ва "Дам олиб бўлдинми? Кетдик, ёки ажрашаман"? –деди.

Ота-онам, эҳтимол, соғлиқ масаласини аҳамиятсиз деб ҳисоблашган, шунинг учун улар оилани бузмаслик учун қарши чиқишмаган ва турмуш ўртоғимни уйига юборишди. Улар ўқимишли одамлар, замонавий қарашларга риоя қилишади, лекин айни пайтда бизнинг миллий урф-одатларимиз ва айтилмаган қоидаларимизга қарши боришмади.

Мен уларга ҳамма нарса ҳақида гапирмасдим, лекин, бирор нарса қилмоқчи бўлсам: "Оқ қарға бўлма, бизнинг оиламизда ажрашганлар йўқ, шунинг учун сабр қилинг", "Бола отасиз ўсмаслиги керак", деб айтишарди. Ҳамма нарса яхши бўлишига ишонтиришди. Мен турмуш ўртоғимнинг ота-онасидан ҳам ёрдам кўрмадим. Улар муаммони уйдан олиб чиқмасликни сўрашарди.

Менга қизлар эрлари томонидан калтаклангани ҳақида мисоллар келтиришарди, шунинг учун ҳеч бўлмаганда калтакланмаганимдан хурсанд бўлишим керак эди. Ва мен хурсанд эдим. Жисмоний зўравонлик бошлангунга қадар чидадим.

Яккама якка

Муаммолар   шу қадар кўпайиб бордики, бир пайт мен шунчаки маънавий жиҳатдан синдим. Ёшлик, аҳмоқлик, қўрқув, доимий таҳдидлар – " қўлингда бола билан ажрашганингда кимга керак бўласан", деган гаплар айтиларди. Сўнгра муаммолар билан яккама-якка қолганимни англадим.

Калтаклаш кўпинча касалхона ёки ота-онамнинг уйига юбориш билан тугарди. Бир марта бошимдан қаттий зарба олдим, сабабини яширишга тўғри келди. Ҳеч ким ҳеч нарсадан хабарсиздек эди. Ҳар сафар ота-онамнинг уйида бўлганимда, онам мени уйга жўнатарди,   оила омон қолса бас бўлган.

Ўша пайтга келиб, иккита фарзандим бўлди. Мен ишлашни давом эттирдим. Зўравонлик эса кучаяверди. Ёш болалар, уй, ҳаёт, иш, эрнинг муносабати – бу юкни кўтариш   қийин эди.

Аёл от каби қаттий билан ишлашга, олтита болани туғишга ва тарбиялашга қодир, аммо шу билан бирга унга бирор буюм каби муносабатда бўлганда синади. Мен шунчаки бу оилада бўлишим керак эди: аёл, она ёки ҳеч бўлмаганда шунчаки одам   эмас, балки эркак билан бирга бўлиши керак бўлган маиший жиҳозга ўхшардим. Мен ҳаётимнинг қадр-қимматини ҳис қилмас эдим.

Оқ нур ва мутлақ сукунат

Менга бундай муносабатнинг сабабини ўзимда излашни ўргатишди. Мен буни қилдим ҳам. Аммо, эҳтимол, менинг кучли томоним намоён бўлгандир: турмуш ўртоғим билан ҳолатни ўзгартириш учун гаплашишга ҳаракат қила бошладим, аммо бу ҳам натижа бермади. Бугун янгиликларни ўқиётганимда, баъзида аёллар йиллар давомида жим юриб, ҳамма нарсага тоқат қилаётганига ҳайронман. Аммо мен ҳам ўша пайтлар онгимнинг бу   ишорасини кўрмасликка ҳаракат қилганимни эслайман.

Ниҳоят, бурилиш нуқтасига етдим. Ҳозирда нима учун бундай қарорга келганимни айта олмайман. Шубҳасиз, бу тўпланиб қолгандир, чунки   бу шошқалоқ ҳаракатни амалга оширишимдан   олдин кўп вақт ўтди. Мия гўёки ўчиб қолгангдек эди, болалар ҳақида ҳеч қандай фикр пайдо бўлмади, ўзимни асраш инстинкти ишламади.

Ўша куннинг бошқа кунлардан фарқи йўқ эди, мен эримдан уйда қолишни сўрадим. У дўстлари билан яна бир учрашувга боришини айтди.   Кечқурун мен уйқу таблеткаларини очдим ва бир нафасда ичдим. Препаратни ишлатишдан бир неча кун олдин сотиб олдим. Дорихоналарда у сўраган ҳар бир кишига шифокорнинг рецептисиз   сотилади.

Шу куни турмуш ўртоғим одатдагидан олдин қайтиб келди, шунинг учун менга ёрдам беришга муваффақ бўлди. Мен вақти-вақти билан   эрим, қайнонам ва қайнонамнинг юзлари, ота-онам, машина, касалхона, қандайдир гаплар, шовқинни эслайман.

Кейин ота-онам мени олиб кетишди. Бир неча кун ухладим ва оқ нурни кўрдим.   Бутунлай хотиржам эдим. Бироқ, бир неча кундан кейин мени яна эримнинг уйига юборишди. Уйқу аралаш ҳамма нарсада ўзим айбдор эканлигимни эшитдим. Ҳеч ким бунинг олдини олиш мумкинлигини тушунмасди.   Мен чуқур тушкунликка тушдим, лекин одатдаги уй ишларини бажариш учун эрталаб уйғонишни давом эттирдим. Ҳамма нарсани автоматдек бажарардим.

Аёл нимани истайди?

Мен қилган ишимдан афсусландимми? Аввалига йўқ. Мен ўзимга келганимда "Мени нега қутқардингиз?" деган фикр келди.   Бу гап бошимда жуда узоқ вақт айланиб юрди. Кейин ўйладим- уйга эрталаб келиши керак бўлган турмуш ўртоғим барвақт қайтди, бунинг натижасида мени қутқаришга муваффақ бўлди, демак, бу ҳаётда қилишим керак бўлган нимадир бор экан. Мен ўзимни диндан излай бошладим, бу ҳолатни эсламасликка, яшашга ҳаракат қилдим.

Аста-секин ўзимни бу ҳолатдан чиқара бошладим. Мен тушунган биринчи ва энг муҳим нарса - ҳаётим мендан бошқа ҳеч кимга керак эмас экан. Кейин болалар учун хавотирларим туғилди. Бироз вақт ўтгач, чиқиш йўлини психологиядан излай бошладим: кўзларимга баъзи дастурлар тушди, китоб ўқишни бошладим. Нима учун улар менга шундай қилишаётганини тушунишга ҳаракат қилдим.

Яна бир неча йил ўтгач, мен ўзимга яна савол беришни бошладим: ўзи нимани хоҳлайман? Илгари мен таълим олишни, карьера қуришни хоҳлардим. Аммо аксарият ҳолларда аёллар барчага маъқул келиш учун яшайдилар ва улар ўзлари ҳақида   ўйлашмайди. Йиллар давомида мен ҳам бундан мустасно эмас эдим.

Лекин эрта тонгда уйғониб, кун бўйи бирор нарса пишириш, тозалаш ва бошқа уй вазифаларини бажариш учун яшашни истамадим. Уйда ўтирган аёл бундай вазиятда нима қилиши мумкин? Назаримда, унга завқ келтирадиган нарсани қилиши керак. Мен севимли машғулотимни эсладим. Ўшанда ҳеч бўлмаганда қандайдир қувонч   пайдо бўлди.

Ўз жонимга қасд қилишга уринишдан сўнг, уриш ҳолатлари камайди, аммо умуман олганда, турмуш ўртоғининг муносабати ўзгармади. Менинг ҳолатим   бошқа аёллар каби ёмон эмаслигини ўйладим, ахир улар учун калтаклаш ҳар куни содир бўладиган ва одатдагидек қабул қилинадиган ҳодисага айланган. Мен салбий нарсалардан ижобий томонларни излай бошладим

Бу ҳақда гапириш мумкин ва шарт

Кейинчалик, эрим билан ажрашганимдан сўнг, мен психолог иштирокида терапия билан жиддий шуғулландим. Аввалига, албатта, мен бундай мутахассисларга фақат беморлар боради деб ўйладим. Кейин буни синаб кўришга қарор қилдим, чунки бу йиллар давомида тушкунликка тушгандан кўра яхшироқдир.

Ўз жонига қасд қилишга уриниш катта аҳмоқлик эканлигини тушуниш учун жуда узоқ вақт керак бўлди. Бошқа йўлни топиш мумкин эди. Албатта, кучли босим пайтида буни англаш жуда қийин. Бироқ, кеч бўлсада, чўкаётган кишини қўтқариш– чўкаётганнинг қўлида   эканлигини тушунганимдан хурсандман.

Кўпинча оммавий ахборот воситаларида ёш қизларнинг ҳаёти ўз хоҳишларига кўра қандай тугашини ўқиймиз. Ажралишнинг иложи бўлмаса, менталитет ва атроф-муҳит босим ўтказганда ўз оиласини ҳам, турмуш ўртоғининг оиласини ҳам ҳурмат қилиш   қанчалик қийинлигини тушунаман. Бироқ, бошқа одамни ўзгартириш мумкин эмаслигини тушуниш ҳам муҳимдир.   Ҳаётдан маҳрум бўлишга арзийдиган ҳеч нарса йўқ.

Бу ҳақда гапириш мумкин ва шарт! Эҳтимол, агар ота-онамга менга нима бўлаётганини тез-тез айтиб берсам, уларга маслаҳат сўраб мурожаат қилсам, ўзимни бундай ҳолатга келтирмаган бўлардим. Бугун мен ўзимга тоқат қилмасликни маслаҳат берардим. Бу қанчалик оддий туюлмасин, барибир   токатга ўрин йўқ экан. Энди эса   психологларга мурожаат қилиш ва нафақат китоблардан, балки интернетдан ҳам мустақил равишда ўз ички оламим билан шуғулланишга имкон топдим.

20-04-2023, 23:39
Ортга қайтиш