Sangzor.uz / Қалб билан эшитиш

Қалб билан эшитиш

Қалб билан эшитиш: кар ва эшитиш қобилияти паст болалар учун 4-сонли Қорақалпоғистон республика мактаб-интернатида буни қандай ўқитишади.

Интернатда 225 нафар ўқувчи таҳсил олади. Энг кичкиналари олти ёшда, улар “нолинчи” синфда ўқийди. Катталари ўн саккизда, улар бўлажак битирувчилар. 

Кичкина болалар учун улар ака ва опалардек: ҳимоясига олишади, ғамхўрлик қилишади, уй вазифаларини, устозларнинг бошқа вазифаларини бажаришда ёрдам беришади. 

Уларнинг дунёси ёрқин рангларга тўла, улар қалблари билан “ҳис қилиш” ва энг муҳим сўзларни “гапириш”ни биладилар. Имо-ишора тилида мулоқот қилиб, улар ҳис-туйғуларини ва таассуротларини етказишади, рақсга тушишади ва қўшиқ айтишади, футбол ўйнашади ва расм чизишади. Улар  оддий ҳаёт кечиради, ўсади  ривожланади, катта бўлганда эса доимо ва ҳамма нарсада бир-бирларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. 

Болаларга атрофдаги ҳамма нарсани “эшитишни” ва ўрганишни, шеърлардан ҳарфлар ва сатрларни ёд олишни, рақамларни қўшиш ва ёзишни 62 нафар ўқитувчи ўргатади, уларга 68 нафар тарбиячи ёрдам беради. 2005 йилда Нукус шаҳрида мактаб-интернат тарбияланувчилари учун тўрт қаватли бино қурилди – ёрқин кенг синф хоналари, тарбияланувчилар дарсдан кейин борадиган шинам хоналар, спорт зали, катта ошхона, душлар, ижод қилиш учун барча шароитлар яратилган кабинетлар. Қалб билан эшитиш

– Тиббий-псиxологик педагогик комиссиядан ўтган болаларни бизга юборишади. Шундай бўлади-ки, тайёрлов синфига олти ёшдан ошган болалар ҳам қабул қилинади, – дейди мактаб-интернат директори Раъно Қаландарова. – Бу ерда улар имо-ишора тилини, дактил алифбосини, алифбони бошидан ўрганишади. Имо-ишора тилини ўрганиш қийин бўлиб туюлиши мумкин, аммо унда “гапириш”ни бошлашингиз билан унинг қанчалик бой ва кўп қиррали эканлигини, маъно ва ҳиссиётларга тўла эканлигини тушунасиз. 

Ўқитишни оддий сўзлардан бошлайдилар, барчаси касалликнинг мураккаблигига, эшитиш даражасига боғлиқ. Туғилганидан кар болаларда у паст бўлади, нутқи одатда қийин, лекин шундай ҳам бўлиб туради-ки, боланинг эшитиш қобилияти йўқ бўлса-да, яхши нутққа эгадир. Туғилганидан эшитиш қобилияти заиф, эшитиш мосламасини тақиб юрувчи бола, деярли гапирмаслиги мумкин, бунда барча мезонларни ҳисобга олиш ва дарсларга якка тартибда ёндашиш муҳимдир. Бизнинг сурдопедагогларимиз (карлар ўқитувчилари) махсус болалар билан ишлашда зарур бўлган барча билим ва махоратга эга. 

“Бугунги кунда Ўзбекистонда 86 та ихтисослаштирилган ва 22 та, шу жумладан, таянч-ҳаракат аппарати ва нутқида нуқсони бўлган болалар учун 4 та, кўр ва кўриш қобилияти заифлар учун 14 та, карлар ва эшитиш қобилияти заифлар учун 18 та, ақли заифлар учун 50 та санаторий-курорт таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Мазкур муассасаларда 28 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган болалар таълим ва тарбия олади. 8,6 мингдан ортиқ бола уй таълимга ўтказилди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, бундай ўқувчиларга 11 мингдан ортиқ турли ўқув қуроллари берилган”. 

Қўллар “гапирганда” 

Отабек ва Назарбек Жумамуратовлар туғма кар ва соқовлар, уларнинг ота-оналарига ҳам кар соқов ташхиси қўйилган. Эгизакларнинг онаси ва отаси бир вақтлар мактаб-интернатда ўқиган, 2022 йилда уларнинг кичик ўғиллари тайёргарлик, тузатиш синфига боришган. Катта ўғли шу ерда, олтинчи синфда ўқийди. 

- Йигитларнинг имо-ишора тилида мулоқот қилиш қобилияти кам, улар жуда очиқ ва меҳрибон, табассум қилишади, ҳамма янги нарсаларни ўрганишни яхши кўрадилар, – дейди бошланғич синф ўқитувчиси Рая Шарибоева. –Бола қанчалик эрта билим олишни бошласа, унинг таълим жараёни шунчалик енгил ва осон бўлади. 

Мактаб-интернатда таълим қорақалпоқ тилида олиб борилади, болалар, шунингдек, ўзбек ва рус тилларини ўрганади. 

Бир неча йил олдин педагоглар ёрдамида бир нечта дарслик китоблар ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржима қилинган, шунингдек, эстрада юлдузлари томонидан болаларга дарс ўтилган видео қўлланманинг икки қисми нашр этилган. 

- Мақсет Утемуратов, Бегис Темирбоев, Алан Алланазаров ва бошқа ижрочилар лойиҳада иштирок этишга розилик беришди. Таниқли санъаткорлар бизнинг тарбияланувчиларимиз билан бир тилда “сўзлашганида” улар жуда хурсанд бўлишди, – дейди мактаб-интернат директори Раъно Қаландарова. – Бу нафақат қўлланма, балки қўллаб-қувватлаш ва мулоқотга муҳтож бўлган болаларга алоҳида эътибор бериш белгисидир. Масалан, Алан ёш дўстлари ҳузурига тез-тез  ташриф буюради, байрамларда ҳам уларни унутмайди. Тадбирларни ўтказишда ёрдам бераётганлар орасида Бердақ номидаги КДУ ва Ажиниёз номидаги НДПИ талабалари ҳам бор. 

Мактаб-интернатда педагогика институтининг дефектология кафедраси  филиали мавжуд бўлиб, бўлажак мутахассислар шу ерда амалиёт ўтайди. 

Болалар умрининг кўп қисмини мактаб-интернатда ўтказадилар, бу ерда улар интернат деворларини тарк этганда фойдали бўладиган барча нарсани ўрганадилар. Педагоглар, уларнинг ўқувчилари товуш қандай ва қаерда пайдо бўлишини тушуниб, уни қандай талаффуз қилишни билишлари учун тактиль-операцион сезгирликни ривожлантиришга қатъий эътибор беришади. Мустақил равишда қарор қабул қилиш ва ўзларига хизмат қилиш имкониятига эга бўлишларига ҳам эътибор қаратишади, бу уларнинг интеллектуал қобилияти қандай ривожланиши, характерининг шаклланиши, иродасининг шаклланиши билан бевосита боғлиқдир. 

Ўзини ва ўқитувчини “эшитиш”, хато қилишдан қўрқмаслик, савол бериш ёки унга жавоб бериш – ҳаммаси энг оддий мактабдаги каби, фақат ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашув. 

“Жорий йилдан бошлаб ўрта таълим муассасалари ва “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш курслари ташкил этилди. Ушбу курсларда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар, шунингдек, бундай болаларнинг ота-оналари бепул таҳсил оладилар. 

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. 

2024/2025 ўқув йилидан кар ва эшитиш қобилияти заиф бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларига фақат дарслар ўтиладиган имо-ишора тилини биладиган педагог кадрлар ўқитувчи лавозимига қабул қилинади. 

2023/2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларида “Сурдопедагогика” ва “Тифлопедагогика” йўналишлари бўйича “бюджет” ўринлари сони 25 фоизга оширилади. 

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб республикада “Энг яхши имо-ишора тили таржимони” кўрик-танлови ўтказилади. Ғолибларга пул мукофотлари берилади. 1-ўрин учун – 100 та базавий ҳисоблаш миқдори, 2-ўрин учун – 65 та БҲМ, 3-ўрин учун – 50 та БҲМ”. 

Болалар билан ишлашда сурдопедагогларга 2021 йил май ойида “Замин” жамғармаси  томонидан совға қилинган махсус жиҳозлар ёрдам бермоқда. Бу замонавий ФМ-тизимлар ва нутқ тренажёрлари бўлиб, улар ўқув жараёнини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради. Ушбу тизим туфайли ўқитувчилар ўқувчилар билан алоқада бўлишлари, улар билан индивидуал шуғулланишлари мумкин. Шунингдек, барча ўқувчилар эшитиш аппаратлари билан таъминланган, – сўзида давом этади Раъно Қаландарова. 

Сурдопедагоглар ва дефектологлар, улар ноодатий мутахассисликни танлаганлар, лекин ҳеч қачон афсусланмаганлар. 

- Ўқувчингиз фанингиздан яхши баҳолар ола бошлаганини кўрсангиз, унинг ўзидан кам бўлмаган ҳолда қувонасиз, – деб жилмаяди физика ўқитувчиси Ниетбай Давлетов. – Ҳамкасбларим орасида тасодифий одамлар йўқ, мактаб-интернатга ишга келганларнинг барчаси осон бўлмаслигини тушунишган, лекин улар онгли равишда бу қарорга келишган. 

Мактабдан кейин болаларнинг ҳам қиладиган ишлари бор. Уларнинг кўпчилиги бу эрда қўшиқ айтишни ва рақсга тушишни яхши кўрадилар, ёш санъаткорлар учун саҳнадаги ҳар бир чиқиш – бу ўзини энгиш, ҳис-туйғуларини ифода этиш имконияти. Улар мураббийнинг қўлларини “эшитад” ва шу билан мусиқани ҳис қилишади, ритмда ҳаракат қилади, халқ ва замонавий рақсларни ижро этади. Меҳнат дарсларида қоғоз ва ип ёрдамида ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлашади, сават ва безак гиламлари тўқишади, ўғил болаларни хўжалик бўйича ҳунарманд бўлишга, қизларни тикувчиликга, тўқишга ва пазандачиликга ўргатишади. Мактаб-интернат фақат ёзги таътил пайтида бўш қолади, лекин хатто бу кунларда ҳам ҳамма болалар уйга қайтишга шошилмайди. Ривожланишда давом этиш, спорт билан шуғулланиш, севимли тўгаракларига қатнашиш учун қоладиган ҳам болалар бор. 

Жамиятда ёлғиз (бирга бир) эмас 

Раъно Қаландарова ўн йилдан бери мактаб-интернатни бошқариб келади. Йиллар давомида интернат деворларини ўнлаб ўғил-қизлар тарк этган. 

Уларнинг деярли барчаси, мактаб-интернатда қолган, оиласига айланган одамларга тез-тездан меҳмонга келишади. 

– Ёшларни кўздан қочирмасликка, бандлигини таъминлашга кўмаклашишга ҳаракат қиламиз. Улар касб-ҳунар коллежларида таҳсил олиб дизайнер, кассир, сантехник, дастурчи каби мутахассисликларни эгаллашмоқда. Олий маълумот эгаллаб, жисмоний тарбия ва бошқа фанлар ўқитувчиси бўлаётган йигитлар бор. Ҳамкасбларимиз орасида мактаб-интернат битирувчилари ҳам бор. 

Бугун ногиронлиги бўлган ёшларнинг инклюзив таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, ижод қилиши, турли жараёнларга жалб этилиши учун барча имкониятлар яратилган. 

Биз, устозлар учун асосийси, улар “очиқ саёҳат”га чиққанда, жамиятда ёлғиз қолмасликлари, ўзларини топишлари ва тўлиқ, мароқли ҳаёт кечиришлари керак. 

Бу йил мактаб-интернат ўзининг ярим асрлик юбилейини нишонлайди – у 1973 йилда Хўжайли туманида очилган. 

“Айтганча, худди шу 1973 йили 1951 йилда ташкил этилган Бутунжаҳон карлар федерацияси соддалаштирилган имо-ишора тили луғатини чиқарди. Икки йилдан сўнг Халқаро имо-ишора тили қабул қилинади ва тасдиқланди. 

2017 йил 19 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси ўз резолюцияси билан 23 сентябрь – Халқаро имо-ишора тиллари кунини эълон қилди. 

Бутунжаҳон карлар федерацияси маълумотларига кўра, бугунги кунда 300 га яқин имо-ишора тили, шунингдек, халқаро имо-ишора тили мавжуд”. 

Алёна Аминова


26-04-2023, 09:26
Ортга қайтиш