DataLife Engine / Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференсияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

Низомга кўра, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:

Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда, уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

Дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан “яшил йўлак” тартиби қўлланади.

Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилиши президент фармони билан белгиланганди. Дастурда тадбиркорлар “ҳамкорлик шартномалари” (3 йилгача муддатга тузилади) асосида ихтиёрий равишда иштирок этади. Бундай шартномаларни тузган тадбиркорларга дастурда иштирок этаётганини тасдиқловчи сертификат берилади.

Дастурда камида 2 йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлар – юридик шахслар иштирок этиши мумкин. 2023–2024 йилларда дастурни амалга ошириш учун жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

10-07-2023, 09:26
Вернуться назад