27-июль куни Фейсбукда (тўғридан-тўғри ҳавола, архивланган ҳавола) ердан ташқаридаги ҳаёт мавжудлигини тасдиқловчи пост эълон қилинганди.
"Қўшма Штатлар ўзга сайёраликлар мавжудлигини эълон қилди ва ҳеч ким бунга эътибор бермади", дейилади хабарда. Хабар бир неча кун давомида юзлаб марта улашилди.
USA Today фактчекирлари ушбу хабарни текшириб кўришга қарор қилишди.
Хабарда 26-июль куни Вакиллар палатаси қуйи қўмитасининг тинглови бўлиб ўтган, унда уч нафар собиқ ҳарбий UAPлар (Номаълум ғайритабиий ҳодисалар, АҚШ ҳукумати томонидан НУЖларга нисбатан қўлланиладиган атама) ҳақида гувоҳлик берган.
Тингловнинг мақсади - бу каби ҳодисаларнинг миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларини муҳокама қилиш эди, аммо маърузачилар, шунингдек, ҳукумат тушунарсиз ҳодисалар билан ғалати тўқнашувлар ҳақидаги маълумотларни яширишга ҳаракат қилаётганини таъкидладилар.
Собиқ разведка ходими Девид Груш NewsNation нашрига берган интервьюсида аввалроқ айтган сўзларини такрорлаб, у ўзга сайёраликларни ўрганиш ва UAPни реинжиниринг қилиш бўйича ҳукумат дастуридан хабардорлигини айтди. У, шунингдек, АҚШ ҳукумати 1930-йиллардан буён ушбу фаолиятдан хабардор бўлганини ва ўзга сайёраликларни "биоматериаллар" деб атаганини айтди.
Аммо гувоҳларнинг Конгрессдаги тингловдаги кўрсатмалари ҳукуматнинг расмий тасдиқлаши билан бир хил эмас. Бундан ташқари, Пентагон аллақачон Грушнинг даъволарини рад этган.
Associated Press агентлигига берган баёнотида, Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Sue Gough терговчилар "ўтмишда ёки ҳозирда ердан ташқаридаги материалларга эгалик қилиш ёки реинжиниринг қилиш бўйича бирон бир дастур мавжудлиги ҳақидаги даъволарни тасдиқловчи ҳеч қандай тасдиқланадиган маълумот топа олмаганини" айтди.
Пентагоннинг барча атроф-муҳитдаги аномалияларни таҳлил қилиш бўлимига раҳбарлик қилувчи Shon Kirkpatrik бу кўринишларнинг барчасини текшираётган ҳукумат амалдорлари учун бу даъволарни "ҳақоратли" деб атади. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Факт текширувчилари постни жойлаштирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси билан боғланишга уринишди, бироқ бу постни жойлаштирган муаллифдан улар жавоб олишолмаган.
Манба: Factcheck.kz