DataLife Engine / Ўзбекистоннинг барқарорлик даражаси юқори бўлган тадбиркорлари солиқ текширувларидан озод қилинади

Ўзбекистоннинг барқарорлик даражаси юқори бўлган тадбиркорлари солиқ текширувларидан озод қилинади

1-февралдан бошлаб мамлакатда тадбиркорларнинг барқарорлиги рейтинги жорий этилмоқда, унинг ичида ишбилармонлар тоифалар бўйича сараланади. Энг юқори кўрсаткичларни қўлга киритган корхоналар бир қатор имтиёзларга эга бўладилар. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, рейтинг Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади. 

Президент қарорига кўра, барқарорлик рейтинги бир ой олдин, яъни 2024-йил 1-февралда ишга туширилади. Илгарироқ, давлат раҳбари рейтингни 1-март куни ишга тушириш лозимлигини   ҳақида айтган эди. 

Таъкидлаш лозимки, 2024-йил 1-апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига уларнинг рейтинг даражасига қараб субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар қўлланилади. 

Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритаётган ва юқори кўрсаткичларга эришган тадбиркорларни аниқлаш учун тўртта тоифа ишлаб чиқилган:

«ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.

«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

Балларни ҳисоблаш учун ҳисобга олинадиган умумий мезонлар орасида компаниянинг ишлаш муддати ва кредит тарихи, рентабеллиги (EBITA асосида), ўз кўчмас мулкининг мавжудлиги, солиқларни ўз вақтида тўлаши ва электрон ҳисоб – фактураларни расмийлаштириш ва бошқалар мавжуд. 

Муҳтож ва ижтимоий заиф бўлган кишилар, шунингдек ногиронлиги бўлганларни иш билан таъминлаш, энг кам иш ҳақи миқдоридан кўпроқ маош оладиган ходимлар сонининг кўпайиши ва бошқа омиллар тадбиркорларга қўшимча балл олиш имконини беради. 

Юқорида назарда тутилган рағбатлантириш чоралари давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 % ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.



25-01-2024, 08:42
Вернуться назад