DataLife Engine / Расмий муносабат

Расмий муносабат

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали “Солиқчиларга Меҳнат кодекси татбиқ этиладими?!” деб номланган танқидий хабар эълон қилди. 

Унда  Жиззахлик  солиқчиларининг дам олиш кунлари ишга жалб этилаётганлиги баён қилинган. 

2024 йилнинг 1- чорак якунлари ва март ойи учун бюджет даромадларига белгиланган прогноз режаларни ижобий якунлаш мақсадида масъул раҳбар ва ходимлар дам олиш кунлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209- моддасига мувофиқ, солиқ бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда 2024 йил 7 мартдаги 00054-сонли махсус буйруғи билан ишга жалб қилинган.

Мазкур буйриқнинг 3- бандида дам олиш кунлари ишга жалб қилинган ходимлар Меҳнат кодексининг 262-моддасига асосан ҳақиқатдан жалб этилган иш соатига икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

9-03-2024, 12:44
Вернуться назад