DataLife Engine / Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди

Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди

Солиқ қўмитасига 2024 йил январ-апрел ойларида 18 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатлар бўйича етакчи ҳудудлар Тошкент шаҳри (5947 та), Қашқадарё (1615 та) ва Самарқанд вилоятлари (1548 та) бўлган.

Мурожаатларда келтирилган масала турлари:


Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 16 мингдан ортиғи ҳал этилган. 102 таси тегишли ташкилотларга юборилган, 86 таси ўрганиш жараёнида ўз тасдиғини топмаган, 22 таси аноним бўлгани учун кўрмасдан қолдирилган.

16-05-2024, 14:28
Вернуться назад