DataLife Engine / «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан Жиззахдан педагогика ва солиқ ходимлари тақдирланишди

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан Жиззахдан педагогика ва солиқ ходимлари тақдирланишди

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Жумладан:

Мазкур кўкрак нишони «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони билан таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

3-12-2019, 11:25
Вернуться назад