DataLife Engine / Дўстлик туманида аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳал этилади: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сайёр қабул натижалари

Дўстлик туманида аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳал этилади: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сайёр қабул натижалари

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг навбатдаги қўшма сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, солиқ, адлия идоралари, шунингдек, суд, департамент ва Мажбурий ижро бюроси раҳбарлари иштирок этишди. Улар ўз йўналишлари бўйича фуқаролар мурожаатларини тинглаб, аниқ чора-тадбирлар белгилашди.

Сайёр қабул давомида қуйидаги муҳим масалалар юзасидан 100 га яқин мурожаатлар келиб тушди:

Мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ муддатлар асосида вазифалар топширилди. Шунингдек, келгуси сайёр қабулда ушбу масалаларнинг ижроси қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Солиқ органлари йўналишидаги мурожаатлар
Солиқ органларига асосан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорликларни бартараф этиш, ҳисоботларни ўз вақтида топширмаганлик сабабли юзага келган жарималар масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек, фуқароларнинг солиқ органларига ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари ҳам қабул қилинди.

Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Соатов ҳар бир мурожаатга тегишли ҳуқуқий тушунтириш бериб, муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

20-12-2024, 17:40
Вернуться назад