DataLife Engine / Тошкентда 19 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи ҳайдовчи 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тошкентда 19 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи ҳайдовчи 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

2024 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида 19 ёшли пиёдани пиёдалар ўтиш йўлагида юқори тезликда уриб кетган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Суд айбланувчига 6 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Фожиа Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Тергов материалларига кўра, Lacetti автомашинасини бошқарган ҳайдовчи белгиланган тезлик чекловини бузиб, соатига 112,7 км тезликда ҳаракатланган. Оқибатда пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд жараёнида ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам беришдан бош тортгани маълум бўлди. Гувоҳлар ҳайдовчи жабрланган қизни қутқаришга ҳаракат қилмагани, унинг тирик эканида ҳам унга ёрдам кўрсатмасликка қарор қилганини таъкидлашди.

Жиноят кодексида оғир ҳолатда шахсга ёрдам бермаганлик учун жавобгарлик назарда тутилган бўлса-да, ушбу модда суд томонидан қўлланилмаган.

Бу воқеа Тошкент шаҳар аҳолисининг қўрқинчли ҳодисаларга нисбатан эътиборини янада кучайтириб, йўл қоидаларига амал қилишнинг аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

18-01-2025, 09:36
Вернуться назад