Интернетда тарқалган видеолавҳада эҳтимол россиялик шахс ўзбекларни "итлар" билан таққослаган баёнотлари жамоатчиликда кескин танқидларга сабаб бўлди. Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев мазкур воқеага муносабат билдириб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигини халқ шарафини ҳимоя қилишга чақирди.
Кушербаев ўз видеомурожаатида бундай ҳаракатларни миллатлараро адоват қўзғатишга уриниш сифатида баҳолаб, Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро меъёрларга мувофиқ, бу каби хатти-ҳаракатлар қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади:
Интервьюда баёнот берган шахснинг аниқ шахси ва видеонинг ҳақиқийлиги ҳозирча номаълум. Фойдаланувчилар видеода монтаж аломатларини қайд этган. Шу билан бирга, суҳбатнинг литвалик журналист билан ўтказилгани ҳақидаги маълумот берилган.
Кушербаев ТИВни қатъият кўрсатишга чақирар экан, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг илгари рус тилини ўқитиш масаласидаги ўткир муносабатини мисол қилиб келтирди ва Ўзбекистон ҳам худди шундай жавоб бериш кераклигини айтди.
Шунингдек, у "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида" ги қонунни эслатиб, ўзбек халқини ҳақорат қилган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқлаш чорасини кўришни таклиф қилди.
"Бундай провокацияларга йўл қўймаслик учун ҳозирдан қатъий позицияни шакллантиришимиз керак", — дея хулоса қилди Кушербаев.
Мазкур масалага Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан муносабат билдирилиши кутилмоқда.