DataLife Engine / Ўзбекистон ва Россия: ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги стратегик дастур қабул қилинди

Ўзбекистон ва Россия: ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги стратегик дастур қабул қилинди

22 январь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари 2026-2030 йиллар учун ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзоладилар. Ҳужжатларга Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов ва Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Андрей Белоусов имзо чекди.

Имзолаш маросими Россия мудофаа вазирлигининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилди. Шунингдек, томонлар 2025 йилда амалга ошириладиган 50 та қўшма тадбирни ўз ичига олган ҳамкорлик режасини ҳам тасдиқладилар.

Мазкур ташаббуслар икки давлат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган. Шуҳрат Холмуҳамедов Ўзбекистон Россия билан ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган бўлса, Андрей Белоусов икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик юқори даражадаги ўзаро тушуниш ва ишончга асосланганини қайд этди.

Ушбу қадам минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва қўшма стратегик манфаатларни ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.

23-01-2025, 10:24
Вернуться назад