DataLife Engine / Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматлари йўлга қўйилади

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматлари йўлга қўйилади

Март ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг еттита ҳудудида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болалар учун кундузги парвариш хизматлари синов тариқасида ишга туширилади.

Бу ҳақда президент фармонига таяниб, Адлия вазирлиги хабар берди. Лойиҳа дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жорий этилади. Октябрга қадар эса бу хизмат республиканинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтирилади.

Ташаббус доирасида болалар ота-оналар ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасидаги ижтимоий шартнома асосида қабул қилинади. Шартномалар психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига асосланади.

Шунингдек, 1 мартдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳам жорий этилади. Унга кўра:

Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида бу сумма 1,1 коэффициент асосида кўпайтирилади.

Қолаверса, кам таъминланган оилалар реестридаги оилаларнинг ногиронлиги бор фарзандларига қўшимча 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилади.

5-02-2025, 18:56
Вернуться назад