DataLife Engine / “Орият” операцияси: ноқонуний фаолият ва жиноятларга қарши кескин чоралар

“Орият” операцияси: ноқонуний фаолият ва жиноятларга қарши кескин чоралар

8-9 февраль кунлари Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) томонидан мамлакат миқёсида “Орият” деб номланган кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Жамоат хавфсизлиги ва саломатликни ҳимоя қилишда қатъий назорат

Рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар 362 та жамоат жойларида (сауналар, SPА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар ва тунги клублар) 506 та текширув ўтказди. Ушбу объектларда аҳоли саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган 2 469 нафар шахс билан суҳбатлар олиб борилди, 968 нафари эса мобил тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жиноятчиликка қарши чоралар

Тадбирлар натижасида:

ОИВ тарқалишига қарши кураш

Тошкент шаҳрида 2005 йилда туғилган аёл ОИТСга қарши кураш марказида рўйхатда турганига қарамасдан, 5 нафар шахс билан пул эвазига жинсий алоқа қилганлиги аниқланди. У Жиноят кодексининг 113-моддаси (ВИЧ/ОИТС юқтириш хавфига қасддан сабабчи бўлиш) бўйича жавобгарликка тортилди.

Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши зарба

Қонун устуворлиги – хавфсизлик кафолати

Жамоат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилиб, жиноятчиликка қарши курашда кескин чоралар кўришда давлат идоралари ўз ишини кучайтириб бормоқда.

10-02-2025, 20:47
Вернуться назад