DataLife Engine / Тайёр ҳужжатлар почта хизмати орқали уйингизга етказилади

Тайёр ҳужжатлар почта хизмати орқали уйингизга етказилади

Давлат хизматлари агентлиги фуқаролар учун навбатдаги қулайликни жорий этди.
Мамлакатимиз бўйлаб “экспресс-хизмат” ишга туширилиб, эндиликда зарур ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига бормасдан туриб почта орқали олиш имкони мавжуд!
Ҳозирча ушбу қулайлик тажриба тариқасида:
– судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш;
– никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш;
– манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизматлари учун жорий қилинган.
1. Аризачининг ихтиёрига кўра, ариза тўлдириш жараёнида оҳиргидан битта олдинги қадамда (бошқа хизматларда охирги қадамда бўлиши ҳам мумкин) “Почта хизматидан фойдаланиш” тугмаси босилади;
2. Почта олувчининг маълумотлари тўлдирилади ва етказиб берилиши керак бўлган ҳужжат(лар) танланади;
3. “Давом этиш” тугмасини босиш орқали экспресс-хизматлар учун тўловга инвойс шакллантирилади;
4. “Ариза тўлдиришни давом этиш” тугмаси босилади;
5. Ариза тўлиқ шакллантирилади ва юборилади.
Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлиги ДХМларга ташриф буюрувчи аҳоли сонини таҳлил қилганда, уларнинг 70 % айнан тайёр ҳужжатни олиб кетиш учун келганликлари аниқланган.
Мазкур “экспресс-хизмат” ишга туширилиши Марказларда мижозлар оқимининг кескин камайишига хизмат қилиб, ортиқча навбат кутишнинг олдини олади.
Сизларга қулайликлар яратишда давом этамиз.


6-02-2020, 12:15
Вернуться назад