DataLife Engine / Ўзбекистонда коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

Ўзбекистонда коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

Бош прокуратура «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳукумат қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Унга кўра, қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:

Иккинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

Учинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

Тўртинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

Ҳужжат ташаббускорларининг айтишича, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ҳар йили қўшимча ўрта ҳисобда 300-500 миллион сўм маблағлар талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномада коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди. 2020 йилнинг 11 февралида мазкур органни ташкил этиш масалалари бўйича Президент раислигида йиғилиш бўлиб ўтганди. Июнь охирига келиб мамлакатда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди ва унга «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов директор этиб тайинланди.

20-08-2020, 11:55
Вернуться назад