DataLife Engine / Вилоят ишчи гуруҳи Зоминдаги чегара олди ҳудудларидаги аҳоли билан учрашув ўтказди

Вилоят ишчи гуруҳи Зоминдаги чегара олди ҳудудларидаги аҳоли билан учрашув ўтказди

Бугун – 22 август куни Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Л.Ахмаджонов бошчилигидаги вилоят ишчи гуруҳи тумандаги чегарадош ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Қосимовнинг 2020 йил 14 августдаги кўрсатмасига кўра, тумандаги чегара олди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, турли миллат вакилларининг ижтимоий ҳаёт тарзи, улар ўртасидаги миллатлараро муносабатлар, зиддиятли ва низоли ҳолатлар ҳамда у билан боғлиқ бўлган мурожаатлар муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан давлат чегараларини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштиришни ҳал этиш масалалари ва ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини ҳар томонлама қўлла-қувватлашни жадаллаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида ҳам ўз аксини топганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Йиғилиш давомида чегара ҳудудларидаги маҳалла раислари ва фаоллари сўзга чиқишиб, мавжуд ҳолат бўйича маълумот бердилар.

Хусусан, “Истиқлол” МФЙ раиси И.Ўразалиев маҳалла ҳудудидаги Чапрашли ва Ём қишлоғини ўзаро боғловчи йўлни таъмирлаш масаласида амалий ёрдам сўради. Шу бошқа масалалар ишчи гуруҳнинг йиғилиш баёнига киритилиб, ижроси назоратга олинди.

22-08-2020, 15:57
Вернуться назад