DataLife Engine / Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги малака талаблари бўйича маълумотларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz/) орқали билиб олишингиз мумкин.

Эътибор беринг!

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармасининг 72 226 91 13 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 16 октябрдан –  30 октябригача

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2-босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

16-10-2020, 09:33
Вернуться назад