DataLife Engine / 2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?

2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?

Солиқ имтиёзларини оптималлаштириш жараёни давом этмоқда, деб ёзади «Норма».

Қайд этилишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Президентнинг 14.03.2007 йилдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3860-сон Фармони ўз кучини йўқотади.

Тегишли равишда, ушбу санадан бошлаб унда назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши тўхтатилади. Хусусан, хўжалик юритувчи субъектларнинг 5 йил мобайнида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни сўндириш харажатларига ҳамда лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган инвестиция суммаларига фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш ҳуқуқига доир имтиёз бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида фойда солиғи доирасида қуйидаги миқдорлардаги инвестициявий чегирма назарда тутилган:

 СК 317-м. 17-бандига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бўйича инвестициявий чегирма берилмайди, у қуйидагилар амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади:

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

22-11-2020, 12:42
Вернуться назад