DataLife Engine / 2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди

2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди

2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар ҳамда солиқ тўловлари оширилмайди.

Мазкур норма «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритилган бўлиб, қонун лойиҳаси бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ялпи мажлисда иштирок этган бош вазир Абдулла Арипов ҳам қонун лойиҳасига киритилган ушбу норма фуқароларга енгиллик яратиш ва пандемия даврида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтган.

24-11-2020, 16:11
Вернуться назад