DataLife Engine / 1 февралдан кимларнинг пенсиялари оширилади?

1 февралдан кимларнинг пенсиялари оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4938-сон қарори қабул қилинганди.

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

Бундан ташқари жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонига эга пенсионерлар учун тўлов миқдори Қарорга асосан 1.1 баробарга оширилди.

Маълумот учун: 

Ушбу қарор 2021 йил 1 февралдан иш ҳақи 10 фоизга оширилиши ҳақида: Бу Президентнинг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.Ушбу қарорда, аввало, 2021 йилги давлат бюджетини ижрога қаратиш билан боғлиқ.

Мавжуд анъанага кўра, ҳали пенсия ва нафақа миқдорини ошириш бўйича давлат раҳбарининг алоҳида фармон ёки қарори чиқиши лозим.

«Нега пенсиялар оширилмаяпти?» деган саволларга келадиган бўлсак, пенсиялар коронакризис пайтида, аниқроғи 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган эди. У пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилган эди, – дейилади Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарида.

16-01-2021, 10:18
Вернуться назад