Sangzor.uz / Сардобада вояга етмаган мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Сардобада вояга етмаган мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди

Сардобада вояга етмаган мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди.

Сардоба туманида мактаб ўқувчисининг ўз жонига қасд қилганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

Сирдарё вилояти прокуратураси мазкур хабар тасдиқлаган.

Унга кўра, 2005 йилда туғилган 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.З. (ўғил бола) жорий йилнинг 5 февраль куни, тахминан соат 21:00ларда яшаш хонадонида, арқон билан ўзининг бўйин соҳасидан осиб ўз жонига қасд қилинганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Сардоба туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

7-02-2021, 18:38
Ортга қайтиш