DataLife Engine / Ўзбекистонда яна бир нодавлат университет очилади

Ўзбекистонда яна бир нодавлат университет очилади

Вазирлар Маҳкамасининг Бухоро психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этишга доир қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасида мазкур ОТМ “Buxoro psixologiya va xorijiy tillar universiteti” масъулияти чекланган жамияти муассислигида ташкил этилиши кўрсатилган.

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

Университетга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 фоиздан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Университет Бухоро вилояти Когон туманида ташкил этилади ва у нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёждан ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда Муассис томонидан томонидан белгиланади.

Университетда таълим фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензия берилганидан сўнг бошланади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади. 

11-02-2021, 20:34
Вернуться назад