» » Муҳим сиёсий жараёнлардан четда эмасмиз

Муҳим сиёсий жараёнлардан четда эмасмиз


Айни вақтда Ўзбекистон муҳим сиёсий жараёнлар арафасида турибди. Хабарингиз бор, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига қолаверса, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Шу сабабли жараёнларга тайёргарлик қизғин кетмоқда. Ҳар бир партия сайловда кўпроқ овоз тўплаш мақсадида бор куч ва имкониятларини тарғибот-ташвиқот ишларига қаратган.

Марказий сайлов комиссияси Жиззах вилоят штабининг маълумотига кўра, вилоятда жами 519 та сайлов участкаси ташкил этилган. 1 миллион  302  минг 414 нафар  сайловчи рўйхатга олинган. Ҳозирда сайлов участкаларини муҳим сиёсий жараёнга тайёрлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Юқорида сайловда овоз бериш учун рўйхатга олинганларнинг 15%  жисмоний имконияти чекланганларни ташкил этади. Бундан кўринадики, улар учун ҳам қулай шарт-шароитларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари она ва бола, тиббий хизмат хоналарини ишга тушириш каби ташкилий вазифалар ҳам сиёсий тадбирнинг сифатини белгилаб беради. Мирзачўл ва Дўстлик туман Давлат хизматлари марказларининг янги биноларида бу каби шароитларнинг мавжудлиги инобатга олиниб,  Дўстлик туманидаги 2-Абай сайлов округига қарашли, 133-сайлов участкаси ҳамда Мирзачўл туманида 7-Ғалаба сайлов округига қарашли, 327-сайлов участкалари ушбу биноларга жойлаштирилди.  Демак, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси, туман Давлат хизматлари марказлари ҳам бу жараёнларда четда турганлари йўқ.

Бундан ташқари  марказ ходимлари томонидан мурожаат этиб келувчи фуқароларга сайлов жараёнларини янада чуқурроқ ўргатиш, ҳуқуқий билимларини ошириш учун уларнинг сиёсий ва сайловга оид саводхонлигини ошириш юзасидан тушунчалар бериб борилмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:10
Нафосат байрамингиз муборак бўлсин!
18:51
Зарбдор ва Зоминда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
18:10
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилоятида байрам тадбири ўтказилди (видео)
14:39
Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
14:36
Байрам арафасида - фахрий солиқчилар хонадонида бўлинди
14:32
Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
14:04
100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давом эттирилди
12:38
Новқа ота зиёратгоҳи (Видео)
19:43
Ҳисобчи аёлларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномалари топширилди
11:29
«ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман» — Акмал Бурҳонов
11:24
Отабек Умаровнинг аварияга учраши тафсилотлари маълум бўлди
11:23
Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
09:18
Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг
16:43
Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди
14:48
Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди
14:46
Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР